Линклар

WikiLeaks асосчиси қидирилмоқда


Швеция прокуратураси WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжни ҳибсга олишга ордер берди.

Яқинда WikiLeaks сайти Афғонистон урушига оид 70 мингдан ортиқ махфий маълумотни ошкор қилган эди.

Швеция прокуратураси вакилларининг билдиришича, Жулиан Ассанжга номусга тегиш ва зўрлаш айби қўйилган. Ҳозирда унинг қаерда экани маълум эмас.

Ассанжнинг ўзи эса интернетда жойлаштирилган баёнотда ўзига нисбатан қўйилган айбловларни “асоссиз” дея атади.

Ўтган ҳафта Жулиан Ассанж келаси икки ҳафта ичида Афғонистон урушига оид қўшимча 16 минг махфий ҳужжат ошкор қилинишини эълон қилган эди.

Пентагон ва АҚШ расмийлари мазкур сайт ходимларини махфий ҳужжатларни жамоатчиликка ошкор қилмасликка бир неча бор чақирган эди.
XS
SM
MD
LG