Линклар

logo-print

Доғистонда жангарилар йўқ қилинди


Доғистонда Москва метро бекатларида содир этилган қўпорувчилик амалиётларини ташкиллаштирганликда гумон қилинган шахс хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилди.

29 март куни Москва метросида икки худкуш аёл томонидан содир этилган портлаш оқибатида 40 киши нобуд бўлган, 100 дан ортиқ шахс тан жароҳати олган. Россия расмийлари ушбу портлашлар ортида доғистонлик Магомедали Вагабов турганини иддао қилганди.

Хабарларга кўра, 21 август куни хавфсизлик кучлари Гуниб қишлоғидаги хонадонлардан бирига беркинган беш нафар жангарига қарши амалиёт олиб бориб, бу амалиёт чоғида жангариларнинг барчаси йўқ қилинган. Ўлдирилган жангарилардан бири Магомедали Вагабов экани аниқланган.

Россия Ички ишлар вазирлигига кўра, Вагабов бошчилигидаги қуролланган гуруҳ Доғистонда милиция ходимларига қарши ҳужум уюштириб, бир қатор оғир жиноятларни содир этган.
XS
SM
MD
LG