Линклар

logo-print

ХВЖ Покистонга ёрдам беради


Халқаро валюта жамғармасига кўра, Покистондаги мисли кўрилмаган сув тошқинларидан етказилган зарарни қоплаш расмий Исломобод учун талайгина иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради.

Халқаро валюта жамғармаси расмий Исломобод иқтисодини қайта жонлантириш йўлида Покистон давлат бюджети ва молиявий лойиҳаларни қайта кўриб чиқажагини билдирди.

Халқаро валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича вакили Масъуд Аҳмад ёзма баёнотида ХВЖ бундай оғир дамларда Покистон билан бирга ва ушбу давлатга ёрдам бериш мақсадида қўлдан келганича ҳаракат қилади, дея маълум қилди.

Ушбу баёнот ХВЖ вакилларининг Покистон ҳукумати расмийлари билан жорий ҳафта Вашингтонда ўтказган музокараларидан сўнг эълон қилинди.

Хабарларга кўра, Покистоннинг ХВЖ олдидаги қарзи бир неча миллиард долларни ташкил қилади. Айни пайтда Покистон расмийлари сув тошқинларидан сўнг мамлакатни қайта тиклаш ишлари учун камида 15 миллиард доллар кераклигини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG