Линклар

Хитой ҳам сув тошқинларига қарши курашаяпти


Хитойнинг Дандун шаҳрида рўй берган сув тошқинлари оқибатида 90 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойга эвакуация қилинди.

Синхуа агентлиги тарқатган хабарга кўра, минтақада юзлаб хонадон ва йўллар сув тагида қолган. Жума куни эрта тонгда бошланган кучли ёмғир натижасида айрим жойларда электр станциялари ва алоқа тармоқлари ишдан чиққан.

Расмийлар келаси 24 соат давомида мамлакатнинг шимоли-шарқий, марказий ҳамда жануби-ғарбий минтақаларида кучли ёмғир ёғиши мумкинлиги хусусида огоҳлантирдилар.
XS
SM
MD
LG