Линклар

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси судланди.


23 ёшли ўзбекистонлик Тоҳир Ғаппоров Санкт-Петербург шаҳар суди томонидан12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Петербург прокуратураси Тергов бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, Ғаппоров 2009 йилнинг 17 майида маст ҳолда 29 ёшли петербурглик аёлни калтаклаб зўрлаган, унинг қўл телефони ва қимматбаҳо тақинчоқларини тортиб олган. У Россия Жиноят кодексининг
131-(зўрлаш), 161-(талон-тарож қилиш) ва 132-(жинсий таҳқирлаш) моддалари асосида жиноий жавобгарликка тортилди.

Суд қарорига мувофиқ, Тоҳир Ғаппоров 12 йиллик жазо муддатини умумий тартибдаги колонияда ўтайди.
XS
SM
MD
LG