Линклар

Эронда учувчисиз бошқариладиган учқич қурилди


Эронда узоқ масофага парвоз қиладиган ва учувчисиз бошқариладиган бомбардимончи учқичнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тақдимот маросимида Эрон ҳукумати расмийлари, жумладан, мамлакат президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод иштирок этди.

Йиғилганлар олдида чиқиш қилган Аҳмадийнажод бундай бомбардимончи учқичнинг яратишдан мақсад Эронга қарши “агрессия” қўллашни режалаштирган давлатлар ҳаракатларини олдини олиш эканини алоҳида таъкидлади.

Бундан бир кун аввал эса Эронда биринчи атом электр станцияси ишга туширилди.
XS
SM
MD
LG