Линклар

Афғонистонда зўравонликлар давом этаётир


22 август куни Афғонистон бўйлаб содир этилган зўравонликларда камида 14 киши нобуд бўлди.

Фарёб вилояти расмийларининг билдиришича, вилоятда йўл четига ўрнатилган мина портлаши оқибатида бир ҳарбий ва тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлган.

Мамлакат шарқида содир этилган портлашда эса НАТОнинг икки аскари нобуд бўлган. Ҳелманд ва Қандаҳор вилоятларида ҳарбийлар ва жангарилар ўртасида тўқнашувлар рўй берган. Мазкур отишма чоғида камида етти киши, жумладан, икки аёл ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG