Линклар

logo-print

Байроқ кунида фаоллар ҳисбга олинди


Россиялик таниқли ҳуқуқ фаоли Лев Понамарев¸ мухолифат вакили Борис Немцов ва Михаил Шнейдер якшанба куни ҳибсга олинганидан бери алоқага чиқишмади.

Бу ҳақда хабар берган "Эхо Москвы" радиосига кўра, фаоллар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Якшанба эрталаб Россия мухолифати Байроқ кунига атаб Москва марказида намойиш ўтказди. Норозилик тадбирида қатнашган 20га яқин фаол ҳибсга олинди.

Ҳибсга олинганлар орасида "Солидарность" ҳаракати раисдоши Борис Немцов ва Пушкин майдонидаги концерт ташкилотчиси Михаил Шнайдер ҳам бор.

Якшанба кечга яқин Кремлнинг ҳибсга олиш сиëсатини қоралаган москвалик ҳуқуқ фаоли Лев Понамерев ҳам ҳибсга олинди.

Ҳибсга олинган Борис Немцов устидан маҳкама 24 августга белгилангани айтилди.

Якшанба куни Москвадаги Пушкин майдонида Химки ўрмонини ҳимоя қилишга қаратилган концертда овоз кучайтиргичлар ишлатилишига изн берилмади.

Кремлга мухолиф қўшиқчилар Юрий Шевчук¸ Александр Скляр ҳамда "Телевизор"¸ "Барто"¸ "Му овозлари" гуруҳлари 5000 га яқин мухлис қаршисида микрофонсиз куйлашди.

- Биз табиатни ҳимоя қилиш ҳақида қўшиқ айтмоқчи эдик¸ аммо овозимиз узоққа эшитилишини мулозимлар истамади, дея таассуф билдирди Юрий Шевчук.
XS
SM
MD
LG