Линклар

logo-print

Ван Гогнинг асари ўғирланганига лоқайдлик сабаб бўлди


Ван Гог асари ўғирланган Қоҳирадаги Маҳмуд Халил номидаги музей хавфсизлик чораларини кўрмаганликда айбланди.

Шанба куни музейга бостириб кирган ўғрилар нархи 50 миллион доллардан зиëд турадиган рассом Ван Гогнинг "Гул ва гулдон" асарини чорчўпдан қирқиб олиб кетишди.

Бу ҳақда гапирган Миср Маданият вазири Ҳусни Форуқ ўғриларнинг куппа кундуз куни расмни ромдан пакки билан қирқиб олишгани тафсилотини очиқлади.

Ўғирликда айбланган икки италиялик Қоҳира аэропортида қўлга олингани хабарига қарамасдан, шанбадан бери суратнинг изи топилмагани айтилди.

Бугун Миср прокурори Абдул Мажид Маҳмуд музейдаги лоқайдлик ўғирликка сабаб бўлганини айтиб¸ музей залларидаги сигнализация тизими анчадан бери ишламай ëтгани¸ 43 та кузатиш камерасидан фақат 7 таси ишлаëтганини урғулади.

Ван Гогнинг бу асари Мисрдаги музейдан 1978 йили ҳам ўғирланган¸ аммо икки йилллик қидирувдан кейин топилиб яна музейга қайтарилган эди.

Қоҳира музейидан шанба куни ўмарилган суратни рассом 1887 йилда яратган.

Ўтган аср бошларида ижод қилган рассом Ван Гогнинг асарлари дунëдаги қиймати энг баландлардан ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG