Линклар

logo-print

Чилилик 33 кончи тупроқ босиб қолган кон остида жон сақламоқда


Чилида 17 кундан буён ер остида қолаётган 33 кончи ҳануз ҳаёт экани ҳақида ташқи дунёга хабар йўллади.

Тилла ва мис қази олинадиган коннинг 700 метр чуқурликдаги шахтасидаги ҳалокат оқибатида унинг ичида қолиб кетган кончиларга якшанба куни зонд туширилди ва кончилар ер остидаги қутқарув чодири ичида жон сақлаётгани аниқладнди.

Чили Президенти Себастян Пинера бу хабарни журналистларга тақдим этар экан: “Айтишим мумкинки, бугун барча чилиликлар бахт ва ҳаяжондан йиғламоқда. Биринчи навбатда мен бу кончиларга уларнинг мардлиги ва чидами, шундай тоғларнинг қаъридаги чуқурликда икки ҳафтадан ошиқроқ ҳаёт учун матонатли кураши туфайли раҳмат айтмоқчиман", деди.

Қутқарув гуруҳининг маълум қилишича, кончилар ер остида яна 4 ойча жон сақлаши мумкин. Бу эса конни қазиш ва уларни тепага олиб чиқиш учун етарли вақт бор, деганидир.
XS
SM
MD
LG