Линклар

logo-print

Ground Zero да масжид қуришга қарши ва тарафдорлар намойишлар ўтказди


Нью Йорк шаҳридаги 11 сентябр террорчилик хуружи содир этилган ҳудуд яқинида исломий марказ ва унинг қошида масжид қуриш ғоясига қаршилар ҳамда тарафдорлар Манҳэттенда кўча юриши ўтказди.

Лойиҳага қаршилар ватанпарварлик мазмунида қўшиқларни куйлаб, исломий экстермистлар содир этган зўравонликларни қораловчи плакатларни намойиш қилди.

Лойиҳа тарафдорлари эса, бир кўча нарида Американинг бағрикенглиги ҳамда бу давлатда диний ҳақ-ҳуқуқлар устуворлигини намойиш қилувчи палакатларни намойиш қилди.

Шаҳар полицияси намойишчилар ўртасида тўқнаушувларнинг олдини олиш учун назоратни кучайтирган ҳолда намойишларни кузатиб турди.
XS
SM
MD
LG