Линклар

logo-print

Ўзбекистонда дорини сотиш тартибга солинадиган бўлди?


Ҳозирча Ўзбекистондаги аптекалардан истаган дорини рецептсиз сотиб олиш мумкин.

Ҳозирча Ўзбекистондаги аптекалардан истаган дорини рецептсиз сотиб олиш мумкин.

17 август куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситаларини сотиш ва сотиб олишга оид 191-сонли буйруғи чиқди. Мутахассислар мазкур қарор шу пайтгача антибиотик ёки психотроп воситалари каби кучли дориларни рецептсиз сотиш амалиётига чек қўйишига умид қилмоқда.


Тиббий муассасаларда дори воситаларини тайинлаш ва беморнинг дориларни аптекадан харид қила олиши учун жорий қилинаётган рецептлар мамлакат соғлиқни сақлаш тизимида анчадан бери кутилган янги тартиб бўлади, демоқда мутахассислар.

“Дори-дармон” Ўзбекистон давлат акциядорлик ширкатининг мутасаддиси 191-сонли буйруқ асосида жорий қилинаётган рецепт формаси аҳолига етказиб берилаётган дорлар сифатини назорат қилишнинг воситаси бўлади, дейди.

- Бошқача¸ формаси ҳам бошқача. Уч қисмдан иборат йирит олинадиган талон қисмлари бор. Улар муассасага қайтарили, тиббий ҳужжатга ëпиштирилади. Бунда дорини олганлиги тўғрисида маълумот¸ бунинг асосида қаердан бу дори¸ мисол учун Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганми¸ яъни рухсатномаси борлигини билиб олишимиз мумкин, - дейди исми сир қолишини истаган “Дори-дармон” ширкати вакили.

Ўзбекистон дори воситалари бозорини тадқиқ қилган қозоғистонлик фармацевт олим Талгат Нургожин Ўзбекистонда дориларни рецепт бўйича сотиш тизими жойри қилинаётгани анчадан бери кутилган ижобий қадамдир, дейди.

- Давлат беморларга сотилаётган дориларни назорат қилиши, биринчидан, мамлакатга қанча дори воситалари олиб киритилаётгани ва қанчаси истеъмол қиланаётганини кузатиб бориш имконини беради. Рецептларни ишлатиш стандартлари ҳар доим, хусусан Совет даврида ҳам бўлган. Лекин пост-совет даврида Ўзбекистонда дори воситалари таъминоти ҳаминқадар аҳволга келиб қолгани боис, бу тизимга эътибор берилмай қўйди. Ҳар қандай врач бирор қоғозга дориларининг номини ёзиб берарди ва бемор аптекага бориб, уни сотиб оларди. Бунда дорининг сифати, унинг бугунги андозаларга тўғри келиши ҳеч кимни қизиқтирмас эди. Ҳозир эса, агар бундай тизим жорий қилиниб, амалда ишлайдиган бўлса, бу давлатнинг дори воситаларини назорат қилиш йўлида қўйяётган ижобий қадами, деб ҳисоблаш мумкин,- дер экан профессор Нургожин бундай тизим қалбаки ва сифатсиз дорилар ҳамда дори воситаларининг бозорларда сотилишига оид муаммоларнинг ҳал этилишига ҳам ҳисса қўшади, дея қўшимча қилади.

“Дори-дармон” давлат ширкати мутасаддиси ҳам шу пайтгача Ўзбекистонда бундай тизимнинг ишламай келгани қозоғистонлик ҳамкасби тилга олган муаммолардан ташқари кўплаб қонунбузарликларга сабаб бўлганини айтади.

- Олдин битта доктор битта фирмага вакил бўлиб олиб, ëмонлашмас албатта, мен доктормасман провизорман, буларни гапирсам ҳам нотўғри бўлади рўза кунида ҳозир, лекин ҳаммаси фирманинг дорисини ёзиб берарди ва бемор бориб ўша фирманинг дорисини сотиб оларди. Мана энди бундай қонунбузарликларга чек қўйиладиган бўлди. Бу Ўзбекистон ҳукумати чиқарган меъёрий ҳужатларнинг назоратини яхшилайдиган бир восита бўлади, менимча.

Бундан ташқари, деб давом этади фармацевт суҳбатдошимиз, вазирлик буйруғида кўзда тутилган тизим ишга тушадиган бўлса, антибиотик ва психотроп дори воситалари каби кучли препаратларнинг бундан кейин рецептсиз ёки бозордан сотиб олиш ҳолллари олдини олишга имкон беради.

- Худди мана шу нарсага энди нуқта қўйилади. Дорилар ҳам ҳозир бир кўрилганда бир хил вақтларда гиëҳванд, психотроп, прикурсорлардаям беморнинг ўзиники деб, касаллик тарихига ёзиларди. Ҳаммаси бир парча қоғозга берилар эди. Лекин бу қоғозни касал врачга олиб келиб туриб, сўзи бўйича ëзилади у ерда, ëнидаги аптекадан олиб келдим деса, бу дорининг қалбакилигини ҳам, сифатини ҳам билиб бўлмасди бунинг. Ҳозир Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат реестри бор. Давлат реестрида рухсат берилган дорилар. Бу нима дегани? Мана шу дори реакция берса, бирор заводда чиқарилган дори касалнинг ҳолатига салбий таъсир қилса, ўшанинг олдида жавобгарлиги ошади. Истеъмолчини ҳимоя қилиш қонунидаги беморни ҳимоя қилиш воситаси эди. Лекин қоғозга ëзиб бергани ҳолларда ҳеч нарсани исботлаб бўлмайди. Чеки бўлмаса, мен бермаганман, фалонча эди деб исботлаб бўлмайдиган нарса эди. Мана бу ҳужжат ҳалиги тиббий ҳужжатга ëпиштириладигани буни назорат қилиш имконини беради ва одамларда масъулиятни оширади, - дейди “Дори-дармон” давлат ширкати мутасаддиси.

191-сонли буйруққа асосан жорий қилинаётган рецепт формаси “Дори-дармон” вакили айтганидек уч қисмдан иборат бўлади, унинг бир қисмини шифкор, яна бир қисмини аптекачи тўлдиради. Янги тизим аҳолига етказилаётган дорилар сифатини таъминлашда ижобий рол ўйнаши айтилаётган бўлсада, рецепт формаси шифокорлар учун ҳам, аптекачилар учун ҳам қўшимча иш ва умуман қоғозболикнинг ошишига олиб келмайдими?

Фарғонадаги юзлаб дорихоналардан бирининг хўжайини Акмалжон соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи ҳақида эшитмган. Лекин у ўзи учун ортиқча иш бўладиган янги тизимнинг ижобий томонлари кўпроқ, деган фикрда.

- Ортиқча иш бўладию, лекин у сиз айтаëтгандай бўлса, бир томондан яхши бўларди. Анавиндай дорилар бўлмайдида¸ ҳалиги қалбаки дорилар бўлмайди. Ҳамма дори фирмадан сертификати билан бериладию. Дорини сотсангиз, ўша дорининг сертификатини ëзиб қўйсангиз, унда бозордан, ҳар хил жойлардан келаëтган дорилар сотилмайди аптекада. Тоза дорилар сотиладиган бўлиб қолади. Зиëни бўлмайди, сертификатини битта-битта бериш керак бўлса, озгина иш кўпаяди холос. Унақа зиëни йўқ. Қалбаки дориларни бозорлардан олиб келиб, сотадиганларга зиëн бўлади, дейди аптекачи Акмалжон.

Ўзбекистон дори воситалари бозорини тадқиқ қилган қозоғистонлик профессор Талгат Нургожин ҳар бир янгиликнинг ўзига хос ижобий ва салбий томонлари бўлади, Ўзбекистонда жорий қилинаётган рецептлар тизимининг ижобий томонлари кўпроқдир, дейди.

- Албатта, бу маълум миқдорда қоғозбозликни кўпайтиради. Лекин бунингсиз дориларни назорат қилишнинг илжои ҳам йўқ. Агар аптека компьютерлашган бўлса, маълумотларни тўплаб бориш анча енгиллашади ва қоғозбозлик ҳам камаяди, албатта. Ҳозирча қоғоз ишлари бироз кўпаяди, лекин янги тизимнинг яхши томонлари кўпроқ эканини айтиш жоиз, - дейди профессор Талгат Нургожин
XS
SM
MD
LG