Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:00

Маҳбуслар қамоқдан қочди


Тожикистон Давлат хавфсизлиги қўмитаси ҳибсхонасидан қочганлар орасида собиқ амалдорларнинг қариндошлари борлиги айтилмоқда.
Тожикистон Давлат хавфсизлиги қўмитаси ҳибсхонасидан қочганлар орасида собиқ амалдорларнинг қариндошлари борлиги айтилмоқда.

22 августдан 23 августга ўтар кечаси Тожикистон Давлат хавфсизлиги қўмитасининг вақтинча сақлаш қамоқхонасидан 25 нафар маҳбус қочди. Маҳбуслар қочиш давомида 5 нафар қамоқхона назоратчиларини ўлдирдилар. Бу ҳақдаги хабарни Тожикистон давлат хавфсизлиги қўмитаси ҳам тасдиқлади.


“Ховар” ахборот агентлигининг Тожикистон давлат хавфсизлиги қўмитаси матбуот хизматига таяниб тарқатган хабарида бу ҳақда шундай дейилади:

“22 август куни кечқурун, соат 22.10да Тожикистон давлат хавфсизлик қўмитасининг тергов қамоқхонасида сақланаётган бир гуруҳ жиноятчилар қамоқхона назоратчиларининг масъулиятсизлигидан фойдаланиб, уларга ҳужум қилиб, қуролларини тортиб олдилар. Натижада бир нафар қамоқхона назоратчиси ўлдирилиб, 25 нафар маҳбус ўз кийимларини ҳарбий кийимларга алмаштириб қамоқхонадан қочиб кетдилар.

23 август куни тахминан соат 01.10да бу қуролланган жиноятчилар Адлия вазирлигининг тергов қамоқхонасига ҳужум уюштириб, 4 нафар назоратчини ўлдирдилар ва номерсиз автомобилга миниб, номаълум томонга ғойиб бўлдилар.”

Озодлик радиосининг тожик хизмати олган маълумотларга кўра, қочганлар орасида Тожикистон Миллий гвардиясининг собиқ қўмондони, ҳозир қамоқда сақланаётган Ғаффор Мирзоевнинг укаси Абдурасул Мирзоев, Тожикистон Фавқулодда вазиятлар собиқ вазири Мирзо Зиёевнинг фарзандлари, ва шу вазирликнинг яна бир мулозими Неъмат Азизовнинг ака-укалари ҳам бор.

Норасмий маълумотларга кўра, ўтган йилги Тавилдара воқеаларига алоқадорликда гумонланиб 10 йилдан 30 йилгача озодликдан маҳрум этилган 46 нафар маҳбуснинг ҳам қочгани айтилади. Бу маҳкумларнинг икки нафарига умрбод қамоқ жазоси тайинланган эди.

Айни пайтда қочган маҳбусларни қидириб, топиш учун Тожикистон давлат хавфсизлиги хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг қуролли кучлари сафарбар этилган.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG