Линклар

Хитойда ўлим жазоси қўлланадиган жиноятлар сони қисқариши мумкин


Синхуа агентлигига кўра, қонунчиликка киритилиши кўзланаётган янги ўзгартиришларга биноан мамлакат Жиноят кодексида ўлим жазоси белгиланган жами 68 моддадан “иқтисодий жиноятларга таалуқли” бўлган 13 таси бўйича ўлим жазоси бекор қилиниши кутилмоқда.

Қонун лойиҳачи Хитой Халқ миллий конгресси доимий қўмитаси муҳокамасига ҳавола қилинган. Аммо, унинг қачон овозга қўйилиши ҳали номаълум.

Хитойда ўлим жазосига оид маълумотлар давлат сири ҳисобланади.

Халқаро Амнистия ташкилоти тахминларига кўра, Хитойда ҳар йили минглаб маҳбус қатл қилинади.
XS
SM
MD
LG