Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:27

Ўзбекистон Давлат мулк қўмитаси собиқ раиси қамалди


Ўзбекистон Давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни кўллаб-кувватлаш давлат кўмитасининг собиқ раиси Маҳмуд Асқаровнинг 13 йилга қамлганин қўмитадаги манба тасдиқлади.

Кейинги йилларда Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасидаги башқармалардан бирига раҳбарлик қилиб келган Асқаровнинг узоқ муддатга қамоққа ҳукм қилинганини ўтган ҳафта uzmetrono.com сайти хабар қилган эди. Бироқ бу хабарни бошқа мустақил манбадан тасдиқлай олмаган эдик.

Душанба куни Озодлик радиоси билан исми сир қолиши шарти билан гаплашган давлат мулк қўмитасидаги манба буни тасдиқлади.

Унинг айтишича, Асқаровнинг қамалиши айнан унинг Давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни кўллаб-кувватлаш давлат кўмитасининг раиси лавозимидаги фаолияти билан боғлиқдир.

“Бундан аввал қўмитанинг бир неча амалдори ҳам узоқ муддатларга қамалди. Маҳмуд Асқаров ўз лавозимини суиистеъмол қилганига оид жиноий иш ҳам ёпилмаган эди, ўтган ҳафта бу иш бўйича ҳукм чиқарилди”, дея маълум қилди Озодлик радиосининг манбаси.
XS
SM
MD
LG