Линклар

logo-print

Беларус Россияда ёнилғи тобеълигини камайтирмоқчи


Беларус Ташқи ишлар вазири Минск Венесуэла нефтини Латвия орқали мамлакатга олиб келиш лойиҳасига “жиддий қизиқиш” билан қараётганини маълум қилди.

Вазир Сергей Мартинов Латвия пойтахти Ригага қилган сафари чоғида бу лойиҳа Болтиқ бўйи давлатлари орқали “стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган транзит”ни йўлга қўйиш ғояси устига қурилганини таъкидлади.

Шу ҳафта якунида Венесуэладан Беларусга 550 минг баррел нефт ортилган танкернинг қатнови синовдан ўтказилади.

Минск раҳбарияти шу йўл билан ёнилғи таъминотида Россияга тобеълигини камайтирмоқчи.
XS
SM
MD
LG