Линклар

Ёқутистонда Ўзбекистон фуқароси 23 йилга қамалди


Ёқутистон Олий суди 19 август куни Ўзбекистон фуқароси Султон Қодировга берилган 23 йиллик қамоқ жазосига оид ҳукм юзасидан шикоят аризасини кўриб чиқиб, қуйи суд қарорини ўзгартиришсиз қолдирди.

Жорий йил 2 июнида 25 ёшли Султон Қодиров ёлғиз аёл ва унинг 13 чшар қизини чавақлаб, квартирасидан 8 минг рубл ўмарганликда айбдор, деб топилган ва 23 йилга кесилган эди.

У таксичига пичоқ билан ҳужум қилган пайтда қўлга олинган.

Султон Қодиров 23 йиллик жазо муддатини қаттиқ режим тартибидаги колонияда ўтайди.
XS
SM
MD
LG