Линклар

logo-print

Ўзбекистонда “Twitter”чилар фаоллашмоқда

  • Барно Анвар

“Twitter” фойдаланувчилари рўйҳатининг охиридан 5-ўринни эгаллаган бўлсада, ўзбек “Twitter”чилари фаоллашаётган кўринади.

“Twitter” фойдаланувчилари рўйҳатининг охиридан 5-ўринни эгаллаган бўлсада, ўзбек “Twitter”чилари фаоллашаётган кўринади.

Ўзбекистонда “Twitter” интернет хизмати оммалашаётган кўринади. Бу хизмат асосчилари Ўзбекистон “Twitter”га кираётганлар рўйхати орқада қолаётган бўлса-да, жорий йилда ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчилари ўзлари ҳақида хабар беришнинг замонавий усули - “Twitter”ни қўллашда фаоллашиб бораётганини қайд этди.


2010 йилнинг 16 май куни Ўзбекистон “Twitter”га хабарлар жойлаштириш кўрсаткичининг ўсиш суръати бўйича дунё давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади.

“Twitter” асосчиларидан бири Дом Саголла PeopleBrowser. статистика хизмати тақдим этган маълумотлар таҳлили натижасида шундай хулосани эълон қилди.

Саголла 2009 йилнинг 16 май кунги кўрсаткичларни 2010 йилнинг 16 май кунги кўрсаткичларга таққослаган.

Қиёс натижаларига кўра, ўтган йилнинг шу кунига нисбатан бу йилнинг айни кунида “Twitter” га хабар жойлаштирувчилар кўрсаткичининг ўсиши бўйича биринчи ўринда Ўзбекистон, иккинчида Индонезия, учинчи ўринда эса Венесуэла экани аниқланган.

Аммо, бу натижалар жон бошига тақсимланганда Ўзбекистон “Twitter” фойдаланувчи давлатлар рўйҳатининг охиридан 5 ўринни эгаллаган.

Ҳозир интернетдаги форумларда қизғин баҳс этилаётган бу тадқиқотини эълон қилар экан, Дом Саголла, бирор бир рақамни тақдим этмаган.

“Бу тадқиқот кенг қамровли эмас, аммо, бу технологик ва маданий тараққиётни ўлчаш имконини берувчи янги мезон бўла олиши мумкин”,- дейди интернет нашрларидан бирига берган интервюсида Саголла.

Озодликнинг “Twitter” тармоғи бўйича тадқиқот ўтказган мухбири ва бу соҳа мутахассисининг Тўлқин Умаралиев Марказий Осиёдаги “Twitter” эълон қилган рақамларни бундай изоҳлади.

- Энг қизиғи Дом Саголла “Twitter”да чиқарилган микрохабарлар, яъни твитларнинг рақамларини бермаган. Шунинг учун бу хабар жуда кўпчилик учун янгилик бўлди¸ айниқса Марказий Осиë твиттерчилари ичида шов-шувга сабаб бўлди. Нимага деганда Ўзбекистон Марказий Осиëда “Twitter” унчалик ривожланмаган давлатлардан ҳисобланади. Энди бу Дом Саголланинг қилган тадқиқотлари фақат бир нарсани англатиши мумкин. Ўзбекистонда озгина бўлган “Twitter” жамоаси шу куни айрим сабабларга кўра, ўтган йилга нисбатан бир неча баробар кўп деб ëзган. Энди у нимани билдириши мумкин яна? “Twitter”нинг ичида одамлар нафақат бир тарафлама кичик хабар қўяди¸ балки бир бирининг хабарига жавоб беради. Шу куни Ўзбекистон “Twitter” жамоасининг бир¸ икки ëки уч аъзоси қизиқ маълумотлар қўйган бўлса¸ улар бир бирининг маълумотига жавоб бериб¸ маълумот алмашувни тезлаштиргани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Шу билан твитлар сони кўпайган, деса бўлади. Масалан, мен битта твит қўшсам¸ битта твит бўлади¸ бошқа шахснинг твитига жавоб берсам, ҳам битта твит бўлади.

Озодлик: Яъни твит дер эканмиз¸ 2010 йил 16 май куни хабарлар сони кўп бўлган.

- Хабарлар сони ва хабарларга жавоблар сони кўп бўлган.

Озодлик: Мана сиз Ўзбекистонни твиттерлар кўрсаткичи бўйича Марказий Осиëда энг пасти деяпсиз. Бу бўйича бирор бир статистика борми?

- Бу бўйича статистика йўқ. Статистика олиш жуда ҳам қийин. Нимага деганда Ўзбекистондан бўлган нафақат твиттерчилар¸ балки блоггерлар ҳам ўзларини “Ўзбекистондан” деб айтмайди. Бунинг сабабларини тушунамиз. Ҳозирги кунда Ўзбекистон “Twitter” жамоасининг кенглигини ëки торлигини ўлчайдиган иккита мезон бор. Биринчиси¸ Ўзбекистон бўйича қўйилаëтган твитлар. Иккинчиси¸ Ўзбекистон ичидан чиқаëтган реактив хабарлар. Яъни кўрганингни ëз деган хабарлар. Масалан, “Ҳозир ëмғир ëғаяпти ва кучли шамол бўлиб¸ йўл ҳаракатига халақит бераяпти”, деб сурати билан қўйиш мумкин. Бу Ўзбекистон ичидан чиқаëтган маълумот эканлигини англатиб туради.

“Twitter” нимаси билан қулай? Уни иккита технология орқали қўлланишингиз мумкин. Биринчиси¸ оддий компютер. Иккинчиси¸ мобил телефон. Мобил телефонда суратга оласиз¸ хабарни ëзасиз¸ “Twitter”га қўясиз.

Твиттерда ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиларнинг фаол эмаслигининг яна бир сабаби бўлиши мумкин. Қозоғистон ва Қирғизистонга ўхшаб Ўзбекистоннинг ҳам ўзининг твиттерга ўхшаган рус тилида www.140.uz деган сервиси бор. Бу твиттерга 100 фоиз ўхшаган сервис десам адашаман. Лекин жуда кўп тарафдан твиттерга ўхшаб кетади. Биринчидан¸ 140 символ билан хабар киргизишингиз мумкин. Иккинчидан¸ уни мобил телефон орқали бемалол ишлатишингиз мумкин. Учинчидан¸ унга СМС орқали ҳам хабар қўйишингиз мумкин.

Озодлик: Бунинг фойдаланувчилари кўпми?

- Бугунги кунда унчалик кўп эмас. Лекин борган сари оммавийлашиб кетаяпти.

Озодлик: Тўлқин¸ қисқача характеристика беринг. “Twitter” бу нима ўзи?

- “Twitter” бу блогнинг бир тури. Бошқа блог сервислардан ажралиб турадиган характери фақат 140 символ орқали хабар қўйиш мумкинлигида. 140 символдан ошиқ хабар қўйиш мумкин эмас. Иккинчи твитда хабарни давом эттиришингиз мумкин. Шуниси яхшики¸ одамлар компютер ëки телефон орқали хабарларни тез-тез қўйиши мумкин. 140 символга эга эканлигининг сабаби битта СМС 140 символга эга.

Телефон орқали “Twitter”ни ишлатиш оммалашиб кетган. Масалан Қирғизистонда¸ Қозоғистонда ҳам бор адашмасам¸ “Twitter”га интернет орқали кирмасдан СМС орқлаи 140 та символга эга бўлган хабарни жўнатишингиз мумкин. Твиттер орқали Ўзбекистоннинг исталган жойидан туриб дунë миқëсидаги сизга ўхшаган қизиқувчилар билан¸ дўстларингиз билан маълумот алмашиш имконига эга бўласиз.

Ëмон тарафи шуки¸ ҳозирги кунда “Twitter”нинг ëки “Twitter” орқали сурат қўядиган сервиснинг на русчага¸ на ўзбекчага таржима қилинган сайтлари бор. Шунинг учун бирор киши “Twitter” ишламоқчи бўлса¸ ҳеч бўлмаганда инглиз тилининг асосий сўзларини ўрганиши керак. Дом Саголланинг қилган тадқиқотлари бугунги кундаги асл воқеликни тўлиқ кўрсатмаëтганлиги бўлиши мумкин¸. Лекин барибир келажакдан хабар бўлишига мен ишонаман. Чунки бугунги кунда Ўзбекистонда ривожланган интернет ва кенг тараққий қилаëтган мобил телефонлари сонини ҳисобга олганда¸ яқин орада Ўзбекистон “Twitter” ëки унга ўхшаган сервисларни қўллаш бўйича биринчи ўринга чиқиши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG