Линклар

logo-print

Ўшда янги ўқув йили кечиктирилиши мумкин


Ўш мэри Мелис Мирзаакматов шаҳар мактаблари ва олий таълим даргоҳларида янги ўқув йили кечиктирилиши керак, дея баён қилди.

Ўш мэри бу қарорини шаҳарда хавфсизликни таъминлаш мақсади билан изоҳлаб, 1 сентябрдан бошланадиган машғулотлар мактаб ҳамда билим даргоҳларида хавфсизлик тизими такомиллашгунига қадар тўхтатиб турилиши кераклиги таъкидлади.

Шаҳар ҳокимига кўра, таълим масканларида хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча 500 милиция ходими керак ва у яқин кунларда шундай ёрдам сўрови билан президент Роза Ўтунбаева ҳамда Ички ишлар вазирига расман мурожаат йўллашни режалаштирмоқда.

Бундан бироз муқаддам Қирғизистон Таълим вазири Қанат Садиқов Ўш шаҳрида ўқув йили ўз вақтида бошланиши мумкин, дея эълон қилган эди.

Буни инкор қилган Мелис Мирзаакматов мактаблар учун қўриқчиларнинг етарли бўлмагани Ўшда ҳам 1 сентябр куни Шимолий Кавказнинг Беслан шаҳрида бўлгани каби фожеанинг такрорланишига олиб келиши мумкин, дея таъкидлади.

XS
SM
MD
LG