Линклар

logo-print

Расм ўғирлаганликда гумонланган мулозимлар ҳибс этилди


Миср Маданият вазирлигининг беш мулозими музейдан Винцент Ван Гог асарининг ўғирлангани юзасидан тергов доирасида ҳибсга олинди.

Воқеани тафтиш қилаëтган прокурорга кўра, нархи 50 миллион АҚШ долларидан зиëд бўлган "Гул ва гулдон " асарининг куппа кундуз куни музей залидан ўғирлаб кетилишига мутасадди ходимларнинг ишга лоқайдлиги сабаб бўлган.

Текширув давомида музейдаги 43 кузатиш камераларидан бор йўғи еттитаси ишлаб тургани аниқланди.

Ван Гогнинг 19-аср охирида яратган бу асари Қоҳирадаги Маҳмуд Халил музейидан шанба куни ўғирлаб кетилган эди.

Бу асар айни музейдан 1978 йили ҳам ўғирланган ва икки йиллик қидирувдан сўнг топилиб, жойига осиб қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG