Линклар

Афғонистонда беш Ғарб аскари ўлдирилди


Афғонистонда икки америкалик ва уч европалик аскар ўлдирилди.

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари француз денгиз пиëдаси ва яна бири венгер аëлидир.

Франция Мудофаа вазирлигига кўра, Афғонистон шарқидаги Каписа бўлгасида юз берган отишма чоғида икки денгиз пиëдаси ҳалок бўлган ва уч француз денгизчиси яраланган.

Венгрия Мудофаа вазирлиги Боғлон вилоятига кетаëтган автоколонна ўққа тутилган чоғда бир венгер аскар аëл нобуд бўлгани ва уч нафар аскари яраланганини маълум қилди.

Ассошиэйтед пресс хабарига кўра, шу ойнинг ўзида Афғонистонда 47 Ғарб аскари жумладан 30 АҚШ ҳарбийси ўлдирилган.

Йил бошидан бери Афғонистонда ҳалок бўлган Ғарб аскарлари сони 450 нафарни ташкил қилди.
XS
SM
MD
LG