Линклар

Жексоннинг врачи келаси йили суд қилинадиган бўлди


Марҳум поп мусиқа қироли Майкл Жексоннинг шахсий врачи Конрад Мюррей устидан маҳкама 2011 йил январига кўчирилди.

Ассошиэйтед пресс ҳабарига кўра, врачга Майкл Жексонни билмаган ҳолда ўлдирганлик айби қўйилиши мумкин.

Майкл Жексоннинг отаси ўз ўғлининг врач тавсиясига кўра, катта дозадаги оғриқни қолдирувчи дори қабул қилгани оқибатида ўлганини иддао қилмоқда.

Мюррей эса, Майкл Жексоннинг ўзи дори дозасини оширди демоқда.

Агар маҳкама Мюррейни ҳофиз ўлимига дахлдор деб топса, врач тўрт йилга кесилиши мумкин.

Майкл Жексон 2009 йили 50 ëшида оламдан ўтди. Ҳаддан ташқари кўп дори истеъмол қилгани ҳофиз ўлимининг сабаби сифатида кўрилади.
XS
SM
MD
LG