Линклар

Покистондаги тошқин зарарини қоплаш муҳокамада


Покистон расмийлари душанба куни Вашингтонда Халқаро валюта жамғармаси билан мамлакатда рўй берган тошқинлар оқибатини бартараф қилиш ишларини молиялаш масаласини муҳокама қила бошлади.

Бу учрашув 20 миллион покистонликнинг мисли кўрилмаган сув балоси билан тўқнаш келгани ортидан ўтмоқда.

Тошқин ва сел тажовузидан қочган ўн минглаб шимолда яшовчи покистонлииклар мамлакат жанубида дарбадар юрибди.

АҚШ тараққиëт дастури вакили Марк Уорд журналистлар билан учрашув пайтида Покистон шимолидан олинган мусбат хабарлар ҳақида гапирди.

- Шимолдан бизга баъзи хушхабарлар ҳам келяпти. Одамлар уйига қайтаëтгани бу хайрли ишорат. Бу ҳолат биз билан ҳамкорлик қилаëтган ташкилотларга яхши имконият яратади. Биз мавзеларни лой ва ахлатдан тозалашга киришишимиз ва одамларни тирикчилик ўзанига қайтишига кўмаклашишимиз мумкин,- деди ЮСАИД вакили.

Айни пайтда БМТ Покистондаги тошқин ва селдан зарар кўрган ҳудудларда юқумли касалликлар урчишидан хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG