Линклар

logo-print

Янукович конституцияни ислоҳ қилишга чақирди


Украина мустақиллигининг 19 йиллиги муносабати билан чиқиш қилган президент Виктор Янукович Украина ўз “конституциясини жиддий ислоҳ қилиши керак”, дея баён қилди.

Янукович “муҳим ислоҳотлар ўтказилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш учун Украинага ҳақиқий салоҳиятларга эга бўлган кучли президент кераклиги”ни алоҳида урғулади.

24 август куни телевидение орқали сўзлаган Янукович мамлакатнинг демократия сари интилишини қўллаб-қувватлаши ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун президентлик ваколатларини иложи борича ишга солишини ваъда қилди.

- Мен доим эркин ва кучли матбуотни қўллаганман ва бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайман. Чунки бу демократия пойдеворидир. Мен масъулиятсиз сиёсатчилар манфаатлари эвазига мамлакатнинг демократик ислоҳотлар йўлидан қайтишига йўл қўймайман,- деди Украина Президенти Виктор Янукович.
XS
SM
MD
LG