Линклар

Сомалида ўнлаб одам жанггарилар ҳужуми қурбони бўлди


Сомали пойтахти Могадишу шаҳридаги меҳмонхонада худкуш шахс ўзини портлатгани ва жанггарилар ҳужум уюштиргани оқибатида 30дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Қурбонлардан 6 нафари депутат экани айтилмоқда.

Ҳужум учун масъулиятни радикал “Ал-Шабоб” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Ҳукумат расмийлари ҳужум қилган шахсларнинг айримлари армия ҳарбий кийимида бўлганини айтди.

Бу ҳужум “Ал-Шабоб” гуруҳи ва ҳукумат қўшинлари ўртасида давом этаётган тўқнашувнинг иккинчи кунида амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG