Линклар

Ироқдаги АҚШ аскарлари сони 50 мингга туширилди


24 август куни Бағдодда ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ ҳарбийлари ҳозир Ироқда Американинг қанча ҳарбийси қолганини аниқ айтмади.

Барак Обама 2009 йилда АҚШ президенти лавозимини эгаллагач, 2010 йил август ойи охирига қадар Ироқдаги АҚШ аскарлари сонини 50 минггача камайтиришни ваъда қилган эди.

АҚШнинг жанговар қисмлари ўтган ҳафта Ироқ ҳудудини тарк этди.

Ироқда қолган АҚШ қўшинлари мамлакат ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказиш билан шуғулланиши айтилмоқда.

Шунингдек, ироқликлар ёрдам сўраб мурожаат қилса, улар аксил террор амалиётларида иштирок этиши мумкин.

Аммо 2011 йил охирига қадар АҚШнинг барча аскари Ироқдан олиб чиқилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG