Линклар

Эрон президенти Покистонга боришни режаламоқда


Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг сафаридан мақсад Покистонда рўй берган сув тошқинлари етказган зарарни кўриш ва Эрон ҳукумати жўнатган ёрдамлар мақсадли сарфланаётганига ишонч ҳосил қилишдан иборат.

Бу ҳақда хабар тарқатган Эрон телевидениеси президент Аҳмадийнажоднинг сафари қачонга белгиланганини маълум қилмади.

Покистонда июл ойи охирида бошланган сув тошқинлари минглаб қишлоқлар, йўллар, кўприклар ва бошқа муҳим инфратузилмаларни ювиб кетди.

Табиий офат натижасида 1600га яқин одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG