Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:23

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш қисқартирилгани ростми?


Давлат статистика қўмитаси рақамлари, йўқ деганда, ҳукуматнинг эришилган ютуқларга оид иддаоларини инкор қилади, демоқда мутахассислар.
Давлат статистика қўмитаси рақамлари, йўқ деганда, ҳукуматнинг эришилган ютуқларга оид иддаоларини инкор қилади, демоқда мутахассислар.

Ўзбекистонда 2010 йилнинг биринчи ярмида нефт ва газ конденсатини қазиб олиш 20 фоизга камайган. Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, бензин ишлаб чиқариш 12,4 фоизга қисқарган. Мутахассислар бу рақамларни шубҳа остига олиб, бунинг ортида маълум сбаблар борлигини айтмоқда.


Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, жойри йилнинг биринчи ярмида, ўтган йилгига солиштирганда қарийб 700 минг тоннага камроқ бензин ишлаб чиқарилган.

Мамлакат бўйлаб бензин тақчиллиги авж олиб турган бўлса, бензин ишлаб ишлаб чиқаришнинг қисқартирилиши сабаблари давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилгани йўқ.

Бунинг сабаблари ва умуман ўзи балки бензин тақчиллигига ҳам ишлаб чиқаришнинг қисқартирилгани сбабаб бўлдимикин, деган саволимизни “Ўзбекнефтегаз” давлат ширкати мутасаддилари жавобсиз қолдирди.

“Бу рақамларни биз эълон қилганимиз йўқ. Шунинг учун бир нарса дея олмаймиз. Давлат статистика қўмитасининг ўзидан сўрай қолинг”, дея маслаҳат берди “Ўзбекнефтегаз” вакили.

Давлат статистика қўмитаси эълон қилган рақамлар Ўзбекистон ҳукумати йил чораги, йил ярми ёки охирига оид эълон қиладиган ҳисоботларини инкор қилади. Чунки бу каби ҳисоботларда мамлакат ялпи ички махсулот тинмай ўсаётгани, барча соҳаларда мисли кўрилмаган ютуқларга эришилаётгани таъкидлаб келинади.

Нефт ва газ соҳаси бундан мустасно, дейдиган бўлсак ҳам, иқтисодни юргизиб турадиган соҳа сифатида ундаги ижобий кўрсаткичларсиз ҳукумат иддао қилаётган ютуқларга эришиш амри маҳолдир.

Ўзбекистонлик иқтисодчи Умидбек статистика қўмитаси эълон қилган рақамларга ишонмайди. Унинг фикрича, мамлакатда бензин тақчиллиги юзага келишининг объектив сабаблари бор, лекин бу Ўзбекистонда нефт ёки газ қазиб олинишинг қисқартирилгани билан боғлиқ эмас.

- Ўзбекистон ҳар доим мана шунақа муаммоларни ечишни коммунистик тизимда, бюрократик тизимда ҳал қилиб келган. Яъни қоғозда ҳал қилинган. Лекин ҳаëтда ҳеч қачон ҳал қилинмаган. Ўзбекистон ўзининг ишлаб чиқаришларини, нефт, газ қазиб олишларини ҳеч қачон камайтирмаган. Масалан Ўзбекистон қанақадир жойдан нефт олиб турган бўлса, унга тақиқ бўлган бўлса, назарда тутаëтганим мана масалан, яқинда Қозоғистон нефт экспортини тақиқлади деган гап чиқди, ўшанинг ҳисобига ҳам бўлиши мумкин. Шундан кейин Ўзбекистонда ўзининг халқини таъминлайдиган нефт, бензин запаслари бўлмагандан кейин шунақа тақчиллик юзага келади,- дейди иқтисодчи.

Ўзбекистонда қазиб олинадиган нефт ва ундан ишлаб чиқариладиган бензин, дизел ва бошқа ёнилғи махсулотлари мамлакат эҳтиёжини қоплай олмайди. Ҳозир кузатилаётган ёнилғи бўҳрони биринчи навбатда имопорт қилинадиган нефт махсулотларининг қисқаргани билан боғлиқ, деб давом этади Умидбек.

- Бир литр бензиннинг 6000 сўмга чиқиб кетгани Ўзбекистонда биринчи марта кузатилаëтган ҳолат. Олдинлари вилоятларда қўлда 2500-3000 га чиқиб кетганлари кузатилган. Лекин 6000 га чиқиб кетгани ҳеч қачон кузатилмаган. Қоғоздаги статистик рақамлар уларга ҳеч қачон ëрдам бера олмайди.

Давлат статистика қўмитаси эълон қилган рақамлар шунчаки бензин тақчиллигини оқлаш ва истеъмолчиларни алдаш учун ўйлаб топилган баҳонадир, дея қўшимча ўзбекистонлик иқтисодчи.

- Албатта шу баҳона сифатида¸ қанақадир сабаб қилиб кўрсатиладида. Ҳозир Ўзбекистонда давлат статистикаси чиқараëтган рақамларни таҳлил қиладиган иқтисодчилар жуда ҳам кам. Оддий халқ бу статистикани шундай кўриб бирданига ишониб қўя қолиши мумкин. Уларни таҳлил қилиб¸ шунақа бўлиши мумкинми деб ўйлаб кўрадиган халқ жуда ҳам камайиб кетган. Улар ҳаëтдаги нарсани кўриб ишонади. Оддий халқ рақамларни тушунмайди. Таксичига бориб “Иқтисодда мана шунақа нарса бўлибди. У нимага таъсир қилади?” деса¸ у ҳеч нарсани билмайди. Кўчада бирор нарса сотиб ўтирганга айтса ҳам тушунмайди. “Бензин камайибди эканда” деб айтиб қўя қолиши мумкин,- дейди ўзбекистонлик иқтисодчи Умидбек.
XS
SM
MD
LG