Линклар

Ўзбекистон Хитой билан газ экспорти борасида музокара олиб бормоқда


Буни “Ўзбекнефтегаз” ширкатининг Хорижий алоқалар ва инвестиция бўлими бошлиғи Умиджон Исроилов маълум қилди. Сеулда ўтаётган халқаро анжумандан ташқари Рейтерс мухбири билан суҳбатда Исроилов музокаралар давом этаётганини айтди.

Июн ойида Синхуа ахборот агентлиги Хитойнинг Миллий нефт корпорацияси (CNPC) “Ўзбекнефтегаз”дан йилига 10 миллиард куб метр газ сотиб олиши тўғрисида хабар тарқатган.

Аммо газ ҳажми борасида ҳали келишувга эришилмаганини таъкидлаган Умиджон Исроилов Хитойга 10 миллиард куб метрдан кўп газ экспорт қилиниши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

Исроилов газ экспорти борасида икки томон йил охирига қадар келишувга эришиши кутилаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG