Линклар

logo-print

Туркманистон ва Афғонистон газ қувури қуриш ҳаракатида


Туркманистон ва Афғонистон тўхтаб қолган қувур лойиҳасини тиклаш ҳаракатида

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов афғонистонлик ҳамкасби Ҳамид Карзай билан телефон орқали сўзлашди.

“Нейтралний Туркменистан” газетаси хабарига кўра, мулоқот чоғида икки давлат раҳбарлари сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтадиган Ню Йоркда учрашиб, Туркманистондан Афғонистон орқали Покистонга газ қувури ётқизиш масаласини муҳокама қилишга келишиб олганлар.

Эслатиш жоизки, 2002 йилда икки давлат туркман газини Покистон ва Ҳиндистонга етказишни назарда тутган 1700 километр узунликда қувур ётқизишга келишиб олган.

Аммо Афғонистондаги уруш ҳаракатлари сабабли бу лойиҳа тўхтаб қолган.
XS
SM
MD
LG