Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:00

Покистонда аҳоли катта йўллардан узилиб қолди


Покистонда 800000 киши сув тошқини боис катта йўллардан узилиб қолди.

Бу ҳақда ташвиш билдирган БМТга кўра Покистон ҳукумати бу одамларга энг зарур ëрдам бериш учун 40 та оғир юк ташувчи вертолетларни ишга солди.

Покистон мулозимларига кўра, мамлакат шимолий ғарбидаги йўл ва кўприкларни тошқин вайрон қилган.

Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний мамлакатнинг тошқин юз берган ҳудудларида ичкетар¸ вабо¸ безгак каби юқумли касалликларнинг тез урчишидан жиддий xавотир билдирди.

Ғилоний ўз мамлакатининг энг даҳшатли офат билан юзма юз қолганини айтди.

БМТ ҳисоб-китобига кўра, Покистондаги сув тошқинидан 17 миллион киши зарар кўрди. 1¸2 миллион уй вайрон бўлди.
XS
SM
MD
LG