Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:55

LyondellBasell ширкати Эрондаги фаолиятини тўхтатди


Кимë санаоти учун махсулот ишлаб чиқарувчи кўптармоқли LyondellBasell ширкати Эрондаги фаолиятини тўхтатди.


Эрон Ислом республикаси ядро дастури боис АҚШ жорий қилган санкция бу қарор учун асос бўлди деди ширкат вакили Девид Харпол.


Харполга кўра ширкат ўзининг Судан ва Суриядаги фаолиятига чек қўймоқчи.

Елим маҳсулотлар ишлаб чиқариш пешқадамларидан бўлган¸ қароргоҳи Ҳолландияда бўлган бу ширкатнинг Ню Йорк фонд биржасида қатнашиш истаги ҳам АҚШ санкциялари талабини бажаришни тақозо қилгани айтилади.

АҚШ президенти Барак Обама ўтган ойда Эронга нисбатан қўшимча жазо санкцияларни жорий қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасига имзо чеккан эди.

XS
SM
MD
LG