Линклар

logo-print

Хитойда учқич қўниш чоғида ҳалокатга учради


Хитой шимолий ғарбида йўловчи учқич қўниш чоғида ҳалокатга учради.

Олов ичра қолган учқичдаги 96 йўловчининг 43 нафари ҳалок бўлди. Синxуа агентлиги учқич ичида беш нафар ëш бола бўлганини ҳам хабар қилди.

Харбин шаҳридан учиб келган Henan Airlinesга оид самолёт Ичун шаҳри қўналғасига қўна олмасдан учиш - қўниш майдони ташқарисига чиқиб ëниб кетган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Ичун шаҳрини қоплаган туман боис самoлётнинг қўниши муаммога айланган.

Хитойдаги энг сўнгги катта авиаҳалокат 2004 йил ноябр ойида содир бўлган эди. Бу авиаҳалокат 56 киши ҳаëтига нуқта қўйган эди.

XS
SM
MD
LG