Линклар

Доғистонда жанггарилар ўлдирилди


Россиянинг Доғистон Республикасида жанггари экани гумон қилинган 5 киши ўлдирилди.

Доғистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Чеченистон чегараси яқинида жойлашган Хасавюрт шаҳридаги текширув пунктида милиция ходимлари бир автомобилни тўхтатишга ҳаракат қилган пайтда қуролли шахслар орган ходимларини ўққа тутган.

Шундан сўнг милиция ходимлари ва аскарлар ҳужум қилган шахсларни отиб ўлдирган.
XS
SM
MD
LG