Линклар

logo-print

Афғонистонда 3 нафар испаниялик нобуд бўлди


Испания расмийларига кўра, ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган Афғонистон полицияси ходими ўзининг испаниялик инструкторларини ўққа тутиб, улардан икки нафари ва бир таржмионни ўлдирган.

Испан ҳарбийлари ҳужумчини отиб ўлдирган.

Воқеа Бодғис вилоятида Испания ҳарбийлари бошқарувидаги Вилоят қайта тиклаш гуруҳи базасида содир бўлди.

Воқеа ҳақидаги хабарлар тарқала бошлагач, вилоят маркази Қалаи Нав шаҳрининг бир неча юз аҳолиси базани ишғол қилишга уринди.

Гувоҳларда бирининг Озодликка айтишича, базага бостириб кирганлар камида битта бинога ўт қўйган.

Оламонни тарқатиш учун Испания ҳарбийлари ўт очгани оқибатида 18 одам жароҳатлангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG