Линклар

logo-print

Хитойдаги авиаҳалокатда ўнлаб одам нобуд бўлди


Хитойнинг шимоли-шарқий минтақасида “Henan Airlines” ширкатига қарашли йўловчи самолёт ҳалокатга учради. Йловчиларнинг 42 нафари ҳалок бўлди, 52 нафари омон қолди.

Сешанба куни Россия чегарасига яқин минтақада рўй берган ҳалокатда Бразилияда ишлаб чиқарилган “Embraer ERJ-190” самолёт қалин туман шароитида қўнишга ҳаракат қилаётиб, қўниш йўлагидан чиқиб кетган. Оқибатда, учқич бир неча қисмга бўлиниб, ёниб кетган.

- Мен орқа томонда қаттиқ зарба овозини эшитдим. Кейин самолёт бир неча марта урилди. Самолётнинг ичи бўлиниб кетди. Стюардессалар йиқилди. Самолёт тўхташи билан мен тезда олд томонига югурдим,- деди омон қолган йўловчилардан бири.

Самолёт ҳалокатидан омон қолган 54 йўловчининг барчаси касалхонага ётқизилди.

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG