Линклар

logo-print

Покистонда юз минглаб одам йўллардан узилиб қолди


БМТ Покистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида 800 минг киши йўл ва автотрассалардан узилиб қолганини билдирди.

БМТ шунингдек дунё ҳукуматларини табиий офатдан зарар кўрган аҳолига фавқулодда ёрдам етказиб бериш учун 40та оғир юк ташувчи вертолёт беришга чақирди.

- Покистон раҳбарияти ҳукумат саромяларни устувор муаммоларни ҳал этишга сарфлаш ва қўшимча ресурслар топиш учун мушкул қарорларни қабул қилишига тўғри келади. Лекин шунга қарамасдан, Покистонга ёрдам беришда фаол ҳаракат қилаётган халқаро ҳамжамият ҳам табий офатдан кейин юзага келган қийинчиликларни ҳал этишда ёрдам бериш учун ўз уринишларини кучайтириши лозим бўлади,- деди Халқаро валюта жамғармаси расмийси.

БМТ маълумотига кўра, Покистондаги мисли кўрилмаган сув тошқиниларидан 17 миллион одам зарар кўрган, 1 миллион 200 мингга яқин уй вайрон бўлган.
XS
SM
MD
LG