Линклар

Гуидо Вестервелле Болқон давлатларига сафарини бошлади


Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле 25 август куни Хорватияга борди.

26 август куни у Босния ва Сербияга, 27 август куни эса Косовога сафар қилади.

Германия Ташқи ишлар вазири бу давлатлар раҳбарлари, етакчи тадбиркорлари ва ноҳукумат ташкилотлар вакиллари билан учрашади.

Гуидо Вестервелле Косовода НАТО етакчилигидаги халқаро тинчликпарвар кучлар сафида хизмат қилаётган немис ҳарбийларини бориб кўришни режалаган.
XS
SM
MD
LG