Линклар

logo-print

"Forbes": Юрий Лужков Россиядаги энг бадавлат амалдор


"Forbes" журналининг рус тилидаги нашри Москва Мэри Юрий Лужковни Россиядаги энг бой давлат расмийси, деб топди.

73 яшар Лужков 18 йилдан бери Москва ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.

Унинг ҳокимлик муддати 2011 йилда тугайди.

25 август куни "Forbes" журнали Лужковлар оиласининг 2009 йилги даромади бир миллиард долларни ташкил этганини ёзди.

Нуфузли журнал маълумотига кўра, Юрий Лужковнинг рафиқаси, кўчмас мулк соҳасидаги йирик тадбиркор Елена Батуринанинг ўтган йилги даромади 680 миллион долларни ташкил этган.

"Forbes" журналининг рус тилидаги нашри ўзининг сентябр ойидаги сонида Россиядаги энг бадавлат одамлар рўйхатини эълон қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG