Линклар

logo-print

Ироқда ўнлаб одам нобуд бўлди


Ироқ расмийлари мамлакат бўйлаб амалга оширилган ҳужумларда камида 40 одам нобуд бўлгани, ўнлаб одам яраланганини маълум қилди.

Бағдод яқинидаги полиция идораси орқасида худкуш шахс ўзини портлатгани оқибатида камида 15 киши нобуд бўлди.

Улардан 9 нафари тинч аҳоли вакиллари экани айтилмоқда. Кучли портлаш натижасида яна 50 киши яраланган.

Кут шаҳридаги паспорт идораси яқинида автомобилга ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида 15 киши, асосан Ироқ полицияси ходимлари ҳалок бўлди.

Ироқ расмийлари Муқтадия, Карбало ва Басра шаҳарларида ҳам автомобилга ўрнатилган бомбалар портлаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG