Линклар

Ўзбекистонда мобил телефон абонентлари сони 18 миллиондан ошди


24 август куни Ўзбекистондаги йирик уяли алоқа операторлари ўз мижозлари сонига оид маълумотни эълон қилди.

Бу маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб уяли телефон хизматидан фойдаланувчиларнинг умумий сони 18 миллиондан ошган.

“AC&M consulting” таҳлил маркази эълон қилган маълумотларда “Билайн” оператори мижозлари сони 31 июлга қадар 4 миллондан ошгани, “UСell” мижозлари 6 миллион ва “МТС-Ўзбекистон” операторининг мижозлари 7 миллион 810 минг кишини ташкил этгани билдирилган.

- Ҳозир абонентларимиз сони 8 миллионга яқинлашяпди. Ўтган йил охири, бу йил бошида абонентларимиз сони 7 миллионни ташкил қилган эди,- деди “МТС-Ўзбекистон” операторининг ўзни таништирмаган вакили.

Юқорида номи келтирилган ширкатлардан ташқари Ўзбекистонда яна “Perfectum Mobile” ва “UzMobile” каби нисбатан кичикроқ уяли алоқа операторлари ҳам фаолият юритиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG