Линклар

Тошкентда Ибн Сино таваллудига бағишланган анжуман ўтказилаяпти


“Ибн Сино таълимоти ва замонавий тиббиëт мавзусида” 24 август куни Ўзбекистон пойтахтида бошланган халқаро анжуманда 300 дан зиëд киши қатнашмоқда.

Анжуман ташкилотчилари бўлган Ибн Сино номидаги ҳалқ табобати уюшмаси ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мулозимларига кўра, анжуман буюк тиб олиминнинг 1030 йиллигига бағишланган.

Ибн Сино қаламига мансуб “Тиб илми қонунлари” китоби 19 асргача европалик врачлар учун қўлланма бўлган эди.

Ибн Сино Бухоронинг Афшона қишлоғида туғилгани айтилади.
XS
SM
MD
LG