Линклар

Ниёзовнинг олтин ҳайкали Ашхобод марказидан олиб ташланди


Ашхободда Туркманистоннинг биринчи президенти Сапармурод Ниëзовнинг 12 метрли ҳайкали олиб ташланди.

Пойдевори билан биргаликда 63 метрни ташкил қилган бу монументни демонтаж қилиш икки ойга чўзилди.

Туркманистон матбуотига кўра, демонтаж қилинган ҳайкал ўрнида янги обида қурилади.

Нейтралитетга шарафлар деб номланган бу монументнинг баландлиги аввалгисидан 20 метр баланд бўлиши кутилмоқда.

Янги монументда туркманларнинг беш асосий уруғлари акс этган нақшлар бўлиши режаланди

Туркманбошининг дунëда ягона қуëшга уйғун айланиб турувчи олтин ҳайкалини олиб ташлаш ғояси мамлакатнинг жорий президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовга дохилдир.

Аввалроқ айнан Бердимуҳаммедов ташаббуси билан мамлакат гимни ва мулозимлар қасамëдидан Ниëзов калимаси олиб ташланганди.
XS
SM
MD
LG