Линклар

Боласини майиб қилган америкалик 20 йилга кесилди


АҚШнинг Невада штатида ўз боласини шовқин солгани учун уриб чалажон қилган Герардо Эспинос 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Эспинос компютер ўйнаëтган пайтда 3 ойлик қизалоғининг йиғиси унга халақит берган.

Тергов хулосасига кўра, Эспинос 3 ойлик қизалоқни тинчлантириш учун уни шунчалик қаттиқ шапатилаганки, оқибатда гўдакнинг мияси лат еб, умрбод ногирон бўлиб қолган.

Ҳукмни ўқир экан, судя: “Агар қонун изн берганида, Эспиносни умрбод панжара ортига тиқардим”, деб қўшиб қўйди.
XS
SM
MD
LG