Линклар

logo-print

Олмаотада журналистлар ушланди ва қўйиб юборилди


Бугун эрталаб Олмаота шаҳрининг Олмали туман суди биноси олдида полициячилар ушлаб кетган бир неча журналист маҳаллий вақт билан 12 га яқин қўйиб юборилди. Қўлга олинган журналистлар қаторида бўлган Озодлик радиоси қозоқ хизмати ходимининг айтишича, полициячилар журналистларнинг ушланиш сабабларини очиқламасдан уларни қўйиб юборган.

Суд биноси олдида ушланган ичида Озодлик мухбиридан ташқари “Алаш Айнаси”, “Уш Қиян”, “Дорожний патруль”, “Орда Kz” газеталари хизматчилари ҳам бор эди. Улар бу ерга “Сеним.Билим.Ўмир” жамоатчилик ташкилоти раҳбари иши бўйича бугун бошланажак дастлабки маҳкама жараёнида иштирок этиш учун келгандилар. Журналистлар маҳкамада қатнашиш учун судянинг олдига рухсат сўраш учун кетаётган пайтда уларни номаълум сабабга кўра полициячилар ушлаб кетган.

Олмали туман ички ишлар бўлимида 3 соат ушлаб турилган Озодлик мухбирининг айтишича, полициячилар қўлга олинган журналистларнинг шахсий буюмларини кўздан кечирганлар, уларни бирма-бир расмга олганлар ва бармоқ изларидан нусха олганлар.

Айни пайтда Олмали туман судида “Сеним. Билим. Ўмир” ташкилоти раҳбари устидан бошланган маҳкама тафсилотлари маълум эмас. Мазкур ташкилот Қозоғистонда сўфийларнинг диний бирлашмаси ўлароқ танилган.
XS
SM
MD
LG