Линклар

logo-print

Қундузда 8 нафар афғон полициячиси ҳалок бўлди


Толиблар 26 август куни тонгда Қундуз шаҳридаги полиция идорасига ҳужум қилди.

Ҳужумда Афғонистон полициясининг 8 ходими ҳалок бўлди, яна бири яраланди.

Қундуз вилояти ҳокими Муҳаммад Умарнинг Озодликка айтишича, ҳужум пайтида ярадор бўлган полиция ходими якка ўзи толиб жанггарилари ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлган.

Озодликка номаълум жойдан қўнғироқ қилган Толибон ҳаракати матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид полиция идорасига ҳужумни толиблар уюштирганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG