Линклар

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ир Хитойга сафар қилмоқда


Бу хабарни Жанубий Кореянинг “Yonhap” ахборот агентлиги тарқатди.

Аммо Хитой Ташқи ишлар вазирлиги бу хабарни изоҳлагани йўқ.

Кимнинг вориси деб кўрилаётган кенжа ўғли Ким Йонг-ун сафар давомида отасига ҳамроҳлик қилмоқда.

Ким Чен Ир жорий йил май ойида Пекинга сафари чоғида Хитой раҳбари Ху Цзинтао билан учрашган.

2008 йилда юрак ҳуружига учрагани тахмин қилинган Ким Чен Ирнинг саломатлиги ёмон экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG