Линклар

Москвада меҳнат муҳожирларга ажратилган квота янада қисқарди


2011 йилда Москвада меҳнат муҳожирларига ажратиладиган квота яна 50 мингга қисқариб 200 мингни ташкил этади.

Бу ҳақда хабар қилган Москва Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш департаменти раҳбари Олег Нетеребскийга кўра, шаҳар ҳукумати уй-жой ва бошқа хўжалик соҳаларига чет эллик муҳожирлар ўрнига маҳаллий аҳоли вакилларини жалб қилишни режалаштирган.

Бунинг учун Россиянинг турли минтақаларида иш ўринлари ярмаркалари уюштирилади.

2009 йилда чет-эл меҳнат муҳожирлигига ажратилган квота 392 минг кишини ташкил этган.
XS
SM
MD
LG