Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:49

Санкт-Петербургда яна бир ўзбекистонлик ўлдирилди.


Чоршанба куни эрталаб Петербургнинг Невский туманига қарашли № 287 уй яқинида 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси жасади топилди.

Ички ишлар ходимига кўра, у маҳаллий “Жилкомсервис” ташкилотида фаррош бўлиб ишлаб келган ва ўзи яшаётган уйнинг эшиги олдида отиб кетилган.

- У овозсиз пистолет ёрдамида яқин масофадан отиб кетилган. Жами тананинг турли қисмларига 7 марта ўқ узилган. Жиноят содир этилган жойда бир нечта гилза, 1 дона ўқ ҳамда қотилга тегишли деб тахмин қилинаётган оёқ излари топилди,- деди милиция ходими.

Милиция ходимларининг дастлабки тахминларига кўра, ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси наркотик савдосига алоқадорлиги туфайли отиб кетилган.
XS
SM
MD
LG