Линклар

Покистон жанубида аҳоли эвакуация қилинмоқда


Покистон ҳукумати Синдҳ вилоятидаги Сужавал, Даро ва Мирпур Баторо шаҳарлари 400 мингга яқин аҳолисини хавфсиз жойларга кўчириш ҳақида буйруқ берди.

Бунга Индус дарёси суви ўзанидан тошаётгани сабаб бўлди.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг Синдҳ бўлими бош директори Солиҳ Фаруқ Карачи шаҳридан 100 километр шарқда жойлашган Индус дарёси қирғоғида яшовчи аҳолининг аксари аллақачон кўчирилгани, аммо минтақада яна минглаб одам қолганини маълум қилди.

Покистонда бир ой олдин кучли ёққан ёмғир оқибатида, рўй берган сув тошқинлари 17 миллиондан ортиқ аҳоли, жумладан Синдҳ вилоятининг 4 миллионга яқин аҳолисига зиён етказди.

Табиий офат оқибатида 1500дан ортиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG